Янги ҳаёт: 28 йил СССР паспорти билан яшаган отахонга биометрик паспорт берилди

Қарийб 30 йил СССР паспорти билан яшаган фарғоналик Мўминжон Тожиевга янги биометрик паспорт берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Сал кам 30 йил давомида СССР паспорти билан яшаган фарғоналик Мўминжон Тожиевга биометрик паспорт берилди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Фарғоналик отахон нима сабабдан қарийб 30 йил СССР паспорти билан яшаганини тушунтирди

Хабарда айтилишича, Бувайда тумани адлия бўлими томонидан  тумандаги “Озод” МФЙда ўтказилган сайёр қабул жараёнида 1955 йил 16 мартда туғилган Тожиев Мўминжон Нумоновичнинг ўзига тегишли бўлган собиқ СССР фуқаролик паспортини янги паспортга алмаштириш масаласида мурожаат қилган эди.

Мурожаат юзасидан адлия бўлими ҳуқуқий тушунтириш билан бирга амалий ёрдам бериш мақсадида туман ИИБ билан ҳамкорликда тегишли ҳужжатлар тўпланди.

Жорий йил 14 ноябрь куни адлия бўлими ёрдамида мурожаатчи паспорт бўлимига олиб келиниб, ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланган эди. 22 ноябрь куни эса Мўминжон отага Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти топширилди.

Янги ҳаёт: 28 йил СССР паспорти билан яшаган отахонга биометрик паспорт берилди