Россиялик депутат ўзбекистонлик қизалоқни асраб олди – видео

Депутат асраб олган қизалоқнинг онаси тунги смена вақтида туғиб, кейин уни паркдаги скамейкада қолдириб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Россия Давлат Думаси депутати Виталий Милонов НТВдаги “Секрет на миллион” кўрсатувида онаси ташлаб кетган қизалоқни қандай асраб олганини айтиб берди.

Россиялик депутат ўзбекистонлик қизалоқни асраб олди – видео

Хабарда  айтилишига кўра, унинг онаси Ўзбекистон фуқароси, у Санкт-Петербургдаги ресторнлардан бирида ишлаган. Аёлнинг фарзанди тунги смена вақтида дунёга келган. Аёл 8 соат давомида бола билан бўлган, лекин кейин уни скамейкада қолдириб кетган. Қутқариш хизматлари болани тезда топиб олишган.

Милонов ушбу қизалоқ ҳақида маҳаллий ОАВлар хабаридан билиб олган ва болани ўз оиласига олишга қарор қилган.

“Мен ўзим асраб олган болаларимни дарҳол жону-дилим билан яхши кўриб қолганман,  улар менинг жигарбандларим”, - деди депутат НТВ эфирида.

Журналистлар депутатнинг Евдокия исмли қизалоғини ҳам студияга таклиф қилишди. Айни дамда у гимнастика билан шуғулланмоқда ва фигурали учувчи бўлишни орзу қилмоқда. Яқинда у 5 ёшга тўлади. Милонов ўз фарзандини "Донечка" деб чақиради.