Россия божхона ходими соддалаштирилган йўлак афзалликларини тушунтирди

Россия Федерал божхона хизмати (ФБХ) хавфни бошқариш бошқармаси, божхона қийматини назорати қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Антон Дишко айрим товарларга соддалаштирилган божхона йўлагини қўллаш тартибини тушунтирди.
Sputnik

2016 йилдан бери Ўзбекистон ва Россия ўртасида беш гуруҳ, хусусан мева-сабзавот ва бошқа товарлар учун соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилган.

Яшил йўлак, ёхуд Россияга Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспортини қандай кўпайтириш мумкин

Россия ФБХ вакили таъкидлашича, божхона назорати бундай механизмининг асосий афзаллиги - барча процедуралар тезкорлик билан ўтказилишидир. Бу лойиҳани самарали амалга ошириш Россия томонидан ташқи савдо шартнома вакиллари, жумладан, улар томонидан божхона декларациясини қайнчалик тўғри тўлдирилишига боғлиқ.

“Бундай процедурани амалга оширишда товар етказиб берилиши соддалаштирилган божхона йўлаги доирасида амалга оширилаётгани кўрсатиш керак, шунингдек товарларни идентификация қилиш мақсадида хорижий давлат, яъни Ўзбекистон божхона хизмати томонидан юборилган маълумотлар билан солиштириш учун, тегишли кодлар асосида товарлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш керак бўлади. Шу асосда қарор қабул қилинади. Натижада назорат процедуралардан ўтиш ва товарларни чиқаришга қарор қилиш учун зарур бўладиган вақт сезиларли даражада камаяди”, - деб таъкидлади Дишко.

ФБХ вакили “соддалаштирилган божхона йўлаги” бўйича товарлар номенклатурасини кенгайтириш кўп жиҳатдан ташқи иқтисодий фаолияти қатнашчиларига боғлиқлигини таъкидлади.  Агар экспорт ва импорт қилувчиларда бунга қизиқиш бўлса, келгусида бундай масалалар бўйича иш олиб борилиши мумкин. Лойиҳага корхоналарни яна кўпроқ жалб қилиниши учун бозор иштирокчилари билан фаол ахборот ва тарғибот ишларини амалга ошириш керак.

ФХБ вакили сўз якунида, Ўзбекистон ва Россия божхона органлари доимий равишда ўзаро ҳамкорлик қилмоқда, умумий масалаларни ҳал қилиш ва келгуси ҳамкорлик бўйича мунтазам учрашувлар ўтказилаётганини таъкидлади.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Россия божхона ходими соддалаштирилган йўлак афзалликларини тушунтирди