ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Халқаро “Коинот гўзали-2019” танлови ғолибаси Жанубий Африка Республикаси вакили Зозибини Тунзи бўлди.
“Коинот гўзали” танлови ғолибалари аниқланди – фото
© AFP 2023 / Paras Griffin
Финал босқичга Мексика ва Пуэрто-Рикодан қатнашчилар киритилди.
“Коинот гўзали” танлови ғолибалари аниқланди – фото
© AFP 2023 / Paras Griffin
Бу йил “Коинот гўзали” танлови АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтказилди. Бу танлов 1952 йилдан бери ўтказилиб келинади ва дунёда энг нуфузли танловлардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Россия гўзали Алина Санько кеч хабар қилингани, виза олиш ва бошқа ташкилий қийинчиликлар туфайли “Коинот гўзали” танловида иштирок этмади.
Алина Санько 14 декабрда “Дунё гўзали” танловида иштирок этади.