Инспекторни қурол ишлатишга мажбурлаган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди

Куни кеча маст ҳолда ЙТҲ содир этган ва ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан таҳдид қилган ҳайдовчи қамоққа олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ва уларни қурол қўллашга мажбур этган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ЙПХ инспектори муқаддам судланган маст ҳайдовчининг оёғига ўқ узди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг аниқлик киритишича, Н.К.И.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (“Безорилик”) жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ ходимлари маст ҳолдаги ва пичоқ билан таҳдид қилган ҳайдовчини ушлаш учун қурол қўллашга мажбур бўлишгани хабар қилинган эди.