Бир неча ўзбек-ҳинд қўшма корхоналари ташкил этилади

Ҳинд компанияси билан мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган завод қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, элита уруғ ишлаб чиқарувчи ва томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-ҳинд қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг Ҳиндистоннинг Гужарат штатига амалга оширган сафари доирасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида “Natural Storage Solutions Pvt. Ltd.”, “Nath Bio-Genes”, “Paragon Irrigation Pvt. Ltd.” ва бошқа компаниялар билан англашув меморандумлари имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, “Natural Storage Solutions Pvt. Ltd.” компанияси билан инновацион технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди. Мазкур лойиҳа бўйича инновацион технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган завод қурилиши режалаштирилган.

Ҳиндистон компанияси Сергелида кўп қаватли уйлар қуради

“Nath Bio-Genes” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида 20 гектар ер майдонида юқори технологиялар асосида элита уруғ ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ҳозирда элита уруғ ишлаб чиқарувчи ўзбек-ҳинд қўшма корхонаси учун ер ажратиш, хусусан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудига киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда.

“Paragon Irrigation Pvt. Ltd.” компанияси билан инновацион технологиялар асосида томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил этилади. Ҳозирда корхона учун ер ажратиш, хусусан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудига киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда. Келгусида мазкур ҳинд компанияси билан томчилатиб суғориш технологияларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган.