Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади

Келиб чиқиши ўзбек бўлган генерал, Афғон Ислом Республикаси вице-президенти Абдул Рашид Дўстум Афғонистон шимолида исломийларга қарши кенг кўламли операция бошлагани ҳақида эълон қилди.
Sputnik

Қишки вақтда Афғонистонга хос бўлмаган тарзда шимолий провинцияларда жанговар ҳаракатларнинг бошланиб кетгани - толиблар салоҳияти ва фаоллиги ошганидан, шунингдек, ҳукумат қўшинлари ва хавфсизлик кучлари террористик уюшмага қарши қуролланган можарони ўз фойдасига ҳал қилишга қатъий бел боғлаганлигидан дарак беради.

Афғон-тожик чегарасидаги ИШИДчилар Марказий Осиёга хавф солмоқда – россиялик эксперт

Афғонистон биринчи вице-президенти генерал Абдул Рашид Дўстум мамлакат шимолида толиблар ва бошқа исломий-жангариларга қарши йирик ҳарбий операция бошлангани ҳақида эълон қилди. Бу ностабил ҳолат Аму-дарё ва Панж чизиғи ортидаги чегарадош мамлакатларга ҳам хавф солади. Афғон қўшинлари 5 декабрь куни Тожикистон билан чегарадош Қундуз провинцияси шимоли-шарқида жойлашган Дашт-Арча уездига РФда таъқиқланган "Толибон" ҳаракати томонидан уюштирилган кенг кўламли ҳужумни қайтардилар. "Толибон" афғон-тожик чегарасидаги ҳудудни навбатдаги бор ўз назоратига олишга уринди. Жангарилар тактикаси мукаммаллашмоқда, улар ҳаракати янада мувофиқлашмоқда.

Шу тариқа, толиблар чегарага яқин жойлашган Дашт-Арча уездига Хон-Обод, Қундуз ва қўшни Тоҳар провинцияси томонларидан ҳужум қилдилар. Афғон хавфсизлик кучлари қаршилигига учраган жангарилар ортга чекиниб, қайта гуруҳланди ва яна қайтадан ҳужум қилди. 28 толиб ва тўртта пикап пулемётлари билан йўқ қилинди.

Афғон-тожик чегараси яқинида 10 мингга яқин жангари тўпланган – Россия ТИВ

Бундан ташқари, 5 декабрга ўтар кечаси Афғонистон Ислом Республикаси куч тузилмалари Қундуз шаҳри яқинидаги бир нечта аҳоли пунктларида тозалаш ишларини амалга оширдилар, бунда 28 экстремист ва 4та автотехника йўқ қилинди. Афғон ҳарбий-ҳаво кучлари операцияси давомида Урузғон провинциясида 11 жангари йўқ қилинди.

Афғон ҳукумати ва толибларнинг 2018-2019 йилларда сиёсий музокарага келишга уринишлари бесамар кечди. Агар Қобул тинчлик битими имзолагунга қадар (ёки битим ўрнига) толибларга "жойини кўрсатиб қўймаса", мамлакатда ҳокимият учун янги қуролли, қонли можаро бошланиб кетишини башорат қилиш қийин иш эмас.

Компромиссиз қаршилик

АҚШ тинчлик битимини имзолашга ва Афғонистондан америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳақида музокалалар олиб бораётган бир вақтда жангарилар фаоллиги ошмоқда. Бу эса музокараларни куч позициясидан олиб боришга интилишни яққол акс эттирмоқда. Қуролланган гуруҳлар шимолий чегарага яқин Фарёб, Сари-Пул, Жаузжон, Балх ва Саманган провинцияларда ҳаракат қилмоқда. Фарьяб – Жаузжон ва Жаузжон – Балх провинцияларида жангарилар мунтазам равишда тинч аҳолини асир олиб, эвазига товон талаб қилади. Хавфсизлик билан боғлиқ бу каби ҳолатлар қатъий ҳаракатларни талаб этади.

Афғонистон Ўзбекистон орқали навбатдаги юк поездини ўтказди

Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти Абдул Рашид Дўстум ва миллий мудофаа департаменти раҳбари Асадулла Халид 2 декабрь куни ҳарбий операциялар ва Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони америкалик генерал Скотт Миллер билан координацияни муҳокама қилдилар. Илгарироқ Дўстум АИР ҳукумати, Қўшма Штатлар ва НАТОга Афғонистон шимолида толибларни тор-мор қилиш режасини тақдим этган эди. Бу режа (америка қўшинлари иштирокини назарда тутмайди) олти ойга мўлжалланган. Агар Дўстум "олов ва қилич билан" қачонлардир толиблар ва бошқа террорчилик гуруҳлари томонидан бўлиб ташланган мамлакатни бирлаштира олса, у миллий қаҳрамон Аҳмад Шоҳ Маъсуд билан бир қаторда туради. Аммо «Толибон» улкан маблағлар, арсеналлар ва "даъват ресурсларига" эга. Афғонистон шимолий провинцияларида турли тахминларга кўра, 5000 дан 10000гача жангарилар тўпланган. Шунингдек, мамлакатда РФда таъқиқланган ИД террористик гуруҳи ўз позицияларини мустаҳкамламоқда, бу террорчилик гуруҳи сафларида Марказий Осиё (Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон) республикалари фуқаролари ҳам бор.

Бошқа томондан, кўпмиллиардли инвестициялар ва АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2001 йилдан буён амалга ошираётган ҳарбий операциялар Афғонистонни тинчлик ва барқарорликка олиб келмади. Бугунги кунда парадокс ҳолат кузатилмоқда: генерал Дўстум шимолий провинцияларда "Толибон"га уруш эълон қилган, АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод эса толиблар билан Доха (Қатар)да расмий музокаралар ўтказмоқда. Бу музокараларни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг қизғин қўллаб-қувватламоқда. Эҳтимол, буни, Ғарб Афғонистондаги кўп йиллик давлат ва ҳарбий қурилиш иш бермаганини тан олмоқда, деб қабул қилиш мумкин. Чегарадош бўлган Марказий Осиё мамлакатлари эса ўзи томондан мудофаа ва хавфсизлик тизимини кучайтиришга мажбур.

Нессар: Афғонистонга муносабат таҳдидлар даражасига боғлиқ бўлади

Превентив чоралар

2019 йилдаги терроризм глобал индексида Тожикистон Афғонистон билан қўшничилиги (1344 км умумий чегарага эга) туфайли ўз позициясини анча йўқотди. Лекин шундай бўлса-да, тан олиш жоизки, мураккаб геосиёсий шароитларда Душанбе сўнгги йилларда тожик-афғон чегарасини анча мустаҳкамлаб олишга эришди (айниқса Шўраобод ва Бадахшон йўналишларида), миллий армияни ҳам мустақил ҳам ОДКБ ресурсларидан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлади.

Шакл ва мазмун: ўзбек армияси нега либосини янгиламоқда

Global Firepower ҳарбий куч бўйича жаҳон рейтингида Тожикистон дадил олға илдамламоқда, ва бугун 94-поғонага етди. Мудофаа қобилиятига баҳо беришда иттифоқдошлар ёрдами ва республикадаги Россиянинг (7500 ҳарбий хизматчига эга) 201-базасини ҳам инобатга олиш керак. Ушбу база жадал равишда қайта қуролланиб, ўз ҳарбий имкониятларини кенгайтирмоқда. Яқинда республикага Россия Марказий ҳарбий округидан С-300ПС ҳаво ҳужумига қарши зенит ракета-мажмуалари дивизиони етказилди. 201-Россия ҳарбий базасининг шахсий таркиби 2020 йилда 100та турли мавзуга оид машғулотларда иштирок этади.

Бир неча йил олдин Москва Душанбега бир миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб бериш ваъдасини берган эди, 2025 йилгача эса Россия - тожик армияси модернизациясига 200 миллион доллар инвестиция қилиши керак. Тожикистонга жами 122 миллион долларлик - Ми-8 ва Ми-24 вертолетлари, 300дан ортиқ бронетанк техникаси, артиллерия ускуналари, ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа ва алоқа воситалари етказиб берилди.

Ўзбек армияси тасарруфидаги АҚШ зирҳли техникаларини илк бор намойиш этди

Тожик-афғон чегараси яқинида ОДКБнинг кўпмингсонли қўшинлари иштирокида "Жанговар қардошлик" машғулотлари мунтазам ўтказилади. Бу жанговар машғулотларга барча турдаги жанговар авиация ва "Искандер-М" ракета мажмуалари жалб этилади.

Қўшни Ўзбекистон - МО минтақасида мудофаа қурилишида тан олинган етакчи саналади (Global Firepower ҳарбий куч рейтингида дунё бўйича 48-ўринни эгаллаган). Тошкент ўз қўшинларини 2020 йилгача энг замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлаш дастурини мустақил равишда ва муваффақиятли амалга оширмоқда. Республика ОДКБ аъзоси эмас, ҳарбий-сиёсий иттифоқ ва коалициялардан ўзини йироқ тутади, шундай бўлса-да, ўзбек армияси аксилтеррор йўналишида ўтказиладиган ҳамкорликдаги манёврларда фаол иштирок этади. Хусусан, шарқий ҳарбий округнинг "Гурумсарой" полигонида 4 декабрь куни ўзбек ва россия ҳарбий хизматчилари иштирокидаги "Шарқ-2019" тактик-ўқувлари якунланди. Ўзбекистон шу боис ОДКБ масъулият ҳудудида ва унинг ҳимоясида, деб айтиш мумкин.

Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари Марказий Осиё стратегик йўналишида 2020 йилда 40дан ортиқ ўқув ва манёврларда иштирок этади. ОДКБ мамлакатлари қуролли кучларининг ҳамкорликдаги жанговар тайёргарлиги учун Сибирь, Урал, Волга бўйи ҳудудларида жойлашган 20дан ортиқ полигон, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари жалб этилади.

Афғонистон ҳукумат кучларининг толиблар ва бошқа террорчилар билан олиб бораётган қуролли ва дипломатик кураши қандай якун топишидан қатъий назар, чегарадош Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ҳамиша шай ҳолатда турибди ва жанубдан келадиган ҳар қандай тажовузкорга муносиб зарба беришга тайёр.