Сурияда АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилинди

Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятида “Омар” нефт кони олдида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига номаълум шахслар ҳужум қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik.  Сурияда жойлашган АҚШ ҳарбий базасига номаълум шахслар гуруҳи ҳужум қилди. Al-Ikhbariyа телеканали хабар қилди.

Таъкидланишича, Суриянинг Дейр-эз-Зор вилоятида “Омар” нефт кони олдида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилишди. Ҳарбий техника ортилган юк машинаси базага келган вақтда ҳужум бошланди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2014 йилдан бери Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Буни мамлакат ҳукумати ва БМТ розилигисиз амалга оширмоқда.