НАТО Россия билан дўстлашмоқчими?

Париждаги саммитда НАТО раҳбарлари, кутилмаганда, Россия билан дўстлашиш мумкинлиги ҳақида эълон қилишди.
Sputnik

Дастлаб Дональд Трампнинг альянс аъзоларига Москва билан дўстлашишни, лекин қарама - қаршиликка тайёр туришга чақирди.

Ундан сўнг Польша президенти ҳам Россияни “душман” деб аташдан воз кечди. Франция ва Германия раҳбарлари ҳам ушбу фикрга қўшилишди.

“Россия бизга нисбатан бир томондан ўзининг “душманга хос” ҳаракатлари билан танилган, масалан гибрид уруши, лекин иккинчи томондан у бизнинг қўшнимиз”, - деди Ангела Меркел.

Литва Россия ва НАТО орасида суҳбатни йўлга қўйишда ташаббускор бўлишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақида мамлакат президенти Гатанас Науседа хабар қилди.

Шунингдек саммитда НАТО давлатлари ташкилот бюджетига тўланадиган маблағларни оширишга қарор қилишди.