ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти узилишига газ қувурининг вақтинча демонтаж қилиниши сабаб бўлди, деб хабар қилди “Ўзтрансгаз”.
“Роҳат мавзеси томондан Қўйлиқ бозоригача бўлган Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ер усти метро қурилиши вақтида, зарурат туфайли, 1,5 км узунликдаги газ қувури демонтаж қилинди. Шу сабабли совуқ кунларда шаҳарнинг айрим ҳудудларида табиий газ тақчиллиги кузатилди”, - дейлиган хабарда.
- Айни дамда, газ қувурини тиклаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Қўйлик дехқон бозори яқинидаги ҳалқа йўли ёқалаб 800 метр газ қувурлари ётқизилди. Қайта тикланадиган газ қувурининг узунлиги 1,5 кмдан ортиқ, диаметри 700 мм. Қурилишга 35 дан ортиқ мутахассислар ва 14та махсус техника жалб этилган. Қурилиш ишлари туну-кун ташкил этилган.Вақтинчалик ноқулайлик учун “Ўзтрансгаз” AЖ узр сўрайди, - дейилган таъминот компанияси расмий хабарида.