Ўзбекистонда аёлларнинг суицидга қўл уришига нима сабаб бўлмоқда?

Ўзбекистонда “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” фаолиятлари йўлга қўйилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Аёллар, мактаб ва коллеж ўқувчи қизлари ўртасидаги содир бўлаётган “суицид” ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда шу йилда “Бош суицидолог” маркази жорий этилди.

Қамоқдан чиққан 129 аёлларнинг ишга жойлашишига ёрдам берилди - ИИВ

Айни дамда ИИВ, прокуратура ушбу марказ билан ҳамкорликда ишлаб, мактаб ҳамда коллежларда мавзу юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказиб келишмоқда. Бу ҳақда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи - Бахтиёр Бердиалиев 5 декабр куни АОКАда бўлиб ўтган “Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар ҳақида” мавзусидаги матбуот анжуманида Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Аёллар ва мактаб, коллеж талаба қизлари ўртасида содир бўлаётган ушбу суицид ҳолатлари ўйлаймизки, оилавий низолар, руҳиятга таъсир қилувчи арзимаган сабаблар туфайли ҳам юзага келяпти ва буни касаллик деймиз. Бу борада “Бош суицидолог” лавозими ташкил этилган. “Суицидолог”  маркази вилоят марказлари, хусусан Тошкент шаҳри бўйича бир неча маротаба учрашувлар ўтказганмиз. “Суицидолог”ларнинг вазифаси бизнинг вазифамизга ўхшаш, аммо улар бизга бўйсунувчи ташкилот эмас”, - деди Бердиалиев.