ФВВ Ислом цизилизацияси марказидаги ёнғин бўйича маълумот берди

Ёнғин оқибатида қурилаётган бино ертўласида жойлашган таъмирлаш учун олиб келинган теплоизоляция (пенопласт) қурилиш материаллари 150 кв.метр майдонда ёнган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ислом цизилизацияси марказидаги ёнғин бўйича маълумот берди.

5 декабр куни ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар Олмазор тумани Зарқайнар 14 берк кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси марказининг янги қурилаётган биносида ёнғин содир бўлаётганлиги билан боғлиқ фотосуратлар ҳамда видеолавҳалар тарқалди. Суратларда  бахтсиз ҳодиса ерида тўпланган одамлар ва ўт ўчирувчиларни кўриш мумкин.

Тошкентдаги кичик саноат зонасида йирик ёнғин юз берди

Ўзбекистон ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар беришича, ҳолат бугун 5 декабрь куни соат 16:38да содир бўлган.

Ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган хабар асосида воқеа жойига 10 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ҳамда 6 та махсус ва ёрдамчи ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

“Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 16:44 етиб борган ва 16:54 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 17:06 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида қурилаётган бино ертўласида жойлашган таъмирлаш учун олиб келинган теплоизоляция (пенопласт) қурилиш материаллари 150 кв.метр майдонда ёнган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби  ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”,- дейилади хабарда.