Умрага юборилган 14 нафар зиёратчининг визаси сохта бўлиб чиқди

Умра зиёратига юборилган 14 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистони ҳудудига киритилмай депорт қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек  - Sputnik. Турфирма томонидан Умра зиёратига жўнатилган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг визаси қалбаки бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилди

Хабарда айтилишига кўра, 26 ноябрь куни Ўзбекистондан Жиддага етиб борган  14 нафар зиёратчиларнинг сайёҳлик визаси Саудия Арабистони чегара хизмати томонидан қалбаки деб топилган. Зиёратчилар аэропорта тўхтатиб қолинган ва қайтиб Ўзбекистонга депорт қилинган.

Улар 27 ноябрь куни Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолётида Тошкентга қайтиб келишган.Малум бўлишича ушбу зиёратчиларнинг ҳужжатлари Андижонда жойлашган туристик фирма томонидан тайёрланган бўлган.

Ушбу ҳолатдан хулоса қилган ҳолда, Дин ишлари бўйича қўмита барча зиёратчилардан фақат расмий, хавфсиз ва ишончли “Умра зиёрати”дан фойдаланишни тавсия этган.