Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни тўхтатди

Аввал эришилган келишувларга асосан Тожикистон фақат ички эҳтиёж таъминланган ойларда Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни тўхтатди. Бу маълумот Sputnik мухбирига Ўзбекистон энергетика вазирлигида тасдиқланди.

Туркманистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлади

Бу совуқ об-ҳавонинг бошланиши ва республиканинг ички эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида қилинди.

Аввал эришилган келишувларга асосан Тожикистон Ўзбекистонга фақат ички эҳтиёж таъминланган ойларда электр энергиясини экспорт қилади. Сентябр ойидан бери энергия етказиб бериш ҳажми аста-секин қисқарди.

Тожикистон электр энергияси ўрнига Туркманистон энергияси келди. Қўшни республикадан 1 декабрдан 14,9 млн кВт.ч, 2 декабрда 15,4 млн кВт.ч.энергия импорт қилинди.

Икки томонлама битим билан етказиб бериш графиги ва ҳажми тасдиқланди.

Электр энергияни қўшни давлатлардан импорт қилиш икки йил олдин қайта тикланганди. Бу биринчи навбатда қиш мавсумида тўғри келади.