Талаба 100 йиллик жумбоқнинг ечимини топди

Лозанна федерал Политехника Мактабининг бакалавриат талабаси Васим Дуади олимлар юз йил давомида тушунтириб берила олинмаган физик жумбоқнинг ечимини топди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Лозанна федерал Политехника Мактабининг бакалавриат талабаси Васим Дуади олимлар юз йил давомида тушунтириб бера олмаган физик жумбоқнинг ечимини топди. Бу ҳақда Neue Züricher Zeitung ёзмоқда.

Хоразмда халқаро физика ва математика мактаби очилади

Довади ҳаво пуфакчаси нима учун суюқлик билан вертикал тор трубкада турғун бўлиб қолаётганини ва бир шиша минерал сувни очишда рўй бераётгани каби тепага қараб ҳаракатланмаслиги сабабини аниқлади.

Маълум бўлишича, пуфакча илгари тахмин қилинганидек, трубкага ёпишиб қолмайди, аксинча, жуда секин ҳаракатланади. Бу ҳаракатни кўз билан илғаш қийин. Бундан ташқари, талаба пуфакча ва суюқлик ўртасида жуда нозик қатламни кўра олди. Айнан шу қатламнинг хусусиятлари ҳавонинг кўтарилиши ва ёхуд кўтарилмаслигини аниқлаб беради.

Қатламнинг қалинлиги миллиметрнинг миллиондан бир қисмини ташкил этади. Буни аниқлаш учун тадқиқот муаллифлари ёруғликни трубкадаги пуфакчага йўналтирдилар ва трубкани ички қисмида акс эттирилган нур ва ташқи қисмидаги нур орасидаги фарқни интерференцияни (интенсивликни қайта тақсимланишини) таҳлил қилиб ҳисоблаш натижасида суюқлик ва трубка орасидаги қатламнинг аниқ ўлчамини ҳисоблашга муваффақ бўлишди.

Тадқиқотчилар илмий иш натижаларини суюқликларни нанодиапазонда ҳаракатланишида содир бўладиган ҳодисаларни ўрганишда қўллаш мумкинлигини эҳтимол қилишмоқда.