Ravon Россияда нархларини туширди

Россияда янги йил олдидан Ravon ўз автомобилларига чегирмалар эълон қилди. Энг катта чегирма Ravon Nexia R3 автомобилига берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек  - Sputnik. Ravon бренди янги йил байрами олдидан Россияда ўз автомобиллари нархини туширди. Бу ҳақида компания расмий саҳифасида хабар қилинган.

Хусусан, Ravon R2 – 646 000 рублдан 586 000 рублга, Ravon Nexia R3 – 670 000 рублдан 550 000 рублга, Ravon R4 – 678 000 дан 603 000 минг рублга туширилган.

Ravon Россияда нархларини туширди

Энг катта чегирма Ravon Nexia R3 автомобилига берилган бўлиб у 120 000 рублни ташкил қилади. Ravon R4 – автомобили чегирмаси 75 000 рублни,  Ravon R2 - 60 000 рублни ташкил қилган.

Маълумот учун, Россия автомобил бозорида жорий йилда ишлаб чиқарилган автомобилларни йил якунига қадар сотиб юбориш учун деярли барча брендлар янги йил арафасида чегирма эълон қилишади.

Ravon узоқ вақт фаолияти тўхтатилганидан сўнг Россия бозорига 2019 йилнинг август ойида кириб келган эди. Бугунги кунда Ravon Россия автомобил бозорида Hyundai ва Kia ҳамда Lada брендлари билан рақобат қилмоқда.