ЎФА Рустам Кариевнинг яқинларига таъзия изҳор этди

Ўзбекистон жамоасини бир неча марта жаҳон чемпиони унвони сазовор бўлишига ҳисса қўшган бош мураббий Рустам Кариев 2 декабрь куни 68 ёшида вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг бош мураббийи  Рустам Кариевнинг яқинларига таъзия изҳор этди.

Жамоани бир неча марта жаҳон чемпиони унвони сазовор бўлишига ҳисса қўшган бош мураббий Рустам Кариев 2 декабрь куни 68 ёшида вафот этди.

Ўзбек футболини машҳур қилган оёқсиз футболчилар муаммолари - Кариев билан сўнгги интервью

“Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг халқаро майдондаги муваффақиятларига улкан ҳисса қўшган мутахассис, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасини Жаҳон чемпионатларида ғалабаларга етаклай олган футбол фахрийси Рустам Кариев вафот этгани муносабати билан марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этамиз”, - дейилади хабарда.

Октябрь ойида Рустам Кариевнинг жамоаси ватанга навбатдаги совринни – Ғалаба кубогини олиб келишди. Ўзбекистонликлар Абхазиядаги халқаро турнирнинг энг яхши ўйинчиларига айланишди. Бугунги кунда ушбу жамоа 11 карра Россия очиқ чемпионати ғолиби, кўп бора “Рождество кубоги”, икки карра МДҲ кубогига соҳиб чиқишга муваффақ бўлган.