Трамп Туркиянинг С-400 харид қилишида ким айбдор эканини айтди

АҚШ президенти Туркиянинг Америка Patriot мажмуалари ўрнига Россиянинг С-400 мажмуаларини сотиб олишида собиқ президент Барак Обама администрациясини айблади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Собиқ Америка президенти Барак Обаманинг администрацияси Туркиянинг Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олишида айбдор. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

“Барак Обама администрацияси Туркияга Patriot ракеталарини ваъда қилди, лекин уларга сотмади. Улар Туркияга ракеталарни етказиб бермади. Бир қанча вақтдан сўнг Туркия Россия тизимларини сотиб олди”, - дея Трамп сўзларидан келтиради РИА Новости.

"Йўқ қил ёки қайтар": АҚШ Туркияни Россия С-400 ларидан "қутулишга" чақирмоқда

Яқинда Туркияда харид қилган С-400 ракета зенит тизимини синовдан ўтказди. Синов икки кун давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва АҚШ муносабатларида инқирозни келтириб чиқарган Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими С-400нинг етказиб берилиши июль ойи ўрталарида бошланган эди. Эрдоғаннинг сўзларига кўра, C-400 2020 йилнинг апрелида тўлиқ ишга туширилади. Вашингтон мунтазам ушбу битимдан воз кечишга, ўрнига Американинг Patriot мажмуаларини харид қилишга чақирди, акс ҳолда Туркияга қирувчиларнинг энг сўнгги авлоди F-35 сотувини тўхтатиб қўйиш ёки умуман бекор қилиш ва ҳатто санкциялар киритиш билан таҳдид қилди. Анқара бунга рози эмаслиги очиқ-ойдин айтган ва сабабларини маълум қилган.