Талаба ва пул: олийгоҳда ўқиш вақти қандай пул топиш мумкин

Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Беларусдан келган аксарият талабалар Москвада ўқиш вақтида ўзларига ярим кунлик ёки ўзгарувчан жадвалли иш топишади.
Sputnik

Ишни ОТМнинг ўзида ёки ундан ташқарида топиш мумкин. Иш сменали бўлиши, масофадан туриб бажарилиши ёки ўз мутахассислиги соҳасида бўлиши мумкин. Асосийси – ўқишни бутунлай унутиб дипломсиз қолмаслик.

ОТМдами ёки ташқарида

Талабалар учун даромад масаласи доимо долзарб бўлиб келган, ахир ҳар қандай стипендия маошдан кам бўлади. Талаба ўзи ўқиётган олийгоҳда пул ишлаб топиши мумкин. Бунинг учун хорижий талабаларга махсус рухсатнома керак бўлади.

Кўплаб олийгоҳлар талабалар учун бир қатор вакансиялар таклиф қилади. Одатда кундузи ўқийдиган талабалар ярим ставка, кечги сменада ўқийдиганлар – тўлиқ ставкада ишлаши мумкин. Шунингдек талабалар ёзда қурилиш отрядларида ўз курсдошлари билан бирга ишлашлари мумкин.

“Университетда имконият ва вакансия бўлса, ўзгарувчан графикли ишга жойлашиш мумкин. Шунингдек университет талабаларга турли моддий ёрдам ва дотациялар бериб туради”, - дейди Плеханов номли Россия Иқтисодий университети талабаси, тожикистонлик Мақсаджон Ризаев.

Бир жойда ўқиш ва ишлаш қулай бўлишига қарамасдан, аксарият талабалар масофадан туриб ишлаш мумкин бўлган иш қидиришади. Бу борада бўлажак дастурчиларда катта устуворлик бор десак хато бўлмайди: улар ўз мутахассислиги бўйича яхши маош тўланадиган иш топишлари осон. Шунингдек, ўз мутахассислиги бўйича бўлмаса-да, ўзгарувчан жадвалли ва кафолатли маош туланадиган ишлар ҳам кўп. Масалан аксарият талабалар официант, курьер, сотувчи бўлиб ишлайди. Савдо акцияларида иштирок этишади.

Талаба ва пул: олийгоҳда ўқиш вақти қандай пул топиш мумкин

“Официант бўлиб ишлаш керагидан ортиқча вақт талаб қилмайди. Сменаларни ўқиш билан бирга олиб бориш мумкин. Лекин бундай иш бўлажак карьера билан боғлиқ эмас, вақтинча пул топиш учун холос”, - дейди белоруссиялик талаба Степан Клочков.

Россия қонунчилигига кўра, ишлаш учун хорижий талаба 18 ёшдан катта ва ИИВ Миграция бўлимининг таалуқли рухсатномасига эга бўлиши керак. Ушбу ҳужжат кундузги бўлим талабаларига муайян мутахассислик бўйича олийгоҳ жойлашган ҳудудда ишлашга рухсат беради.

ОТМ иш топишда воситачи

Яхши ишларда ишлаш талабаларга нафақат қўшимча даромад балким, булажак касбий ўсиш учун тажриба ва билим ҳам беради. Ушбу йўлда уларга деярли ҳар бир олийгоҳда мавжуд бўлган касбий ўсиш марказлари ёрдам беради.

Ушбу марказ ходимлари талабаларга самарали резюме тайёрлаш ва иш берувчи суҳбатидан ўтишда ёрдам беради. Улар ҳамкор-компаниялар вакилларини талабалар билан учрашувга таклиф қилишади. У ерда иш берувчилар ўз компаниялари ҳақида ҳикоя қилиб беришади ва ўзларига маъқул бўлган номзодлар билан меҳнат шартномаси имзолашади. Йил давомида олийгоҳларда вакансиялар ярмаркаси бўлиб ўтади. У ерда битирувчилар ўз мутахассисликларига мос қўшимча иш ёки амалиёт топишлари мумкин.

Талаба ва пул: олийгоҳда ўқиш вақти қандай пул топиш мумкин

Москанинг йирик олийгоҳларида ҳар йили 100дан ортиқ компаниялар ўз тақдимот маросимларини ўтказишади, вакансиялар ярмаркасида иштирок этишади ва мастер-класслар ташкил қилишади.

Талабалар стажировка ўтиш, олийгоҳ билан ҳамкор бўлган йирик компанияларга ишга кириш имконига эга бўлади.  

Амалиёт орқали ишга кириш

Амалиётлар нимаси билаш яхши? Улар ҳар доим ҳам дарҳол даромад келтирмаса-да, лекин талаба ва иш берувчининг амалиёт орқали ўзаро мулоқоти уларнинг бир-бири билан яхшироқ танишга ва ҳар томонлама яхши ўйланган қарор қабул қилиш имконини беради. Кўп ҳолларда бундай танишиш келажакда ўз мутахассислиги бўйича тўлақонли ишга жойлашиш имконини беради.

Яхши компанияда амалиёт ўтиш – бу келажакда резюмеда “нуфузли ёзув” пайдо бўлишини англатади. Кўплаб талабалар диплом олиш вақтида ўзлари иштирок этган бир неча лойиҳалар рўйхати ёзилган бўлади. Бундай ёзувлар уларга бошқа номзодлар олдида бироз бўлсада устуворлик беради. Йирик халқаро компаниялар амалиёт тажрибаси бўлмаган талабани ишга қабул қилишмайди.

Йирик корпорацияларда меҳнат амалиёти ўташ РИУнинг юқори курс талабалари орасида жуда кенг тарқалган ҳолат, дейди талаба Степан Клочков.

“Молиячилар учун бу йирик банклар ва “Катта тўртлик” компаниялари, менеджерлар орасида – йирик саноат корхоналари, маркетологлар учун эса – истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар. Бундай компанияларда талабалар учун доим махсус дастурларга эга ва бундай амалиёт талабалар учун энг қулай” - дейди талаба.

Ҳар бир ишда меъёр бўлгани яхши

Ишлаш ҳақида қарор қабул қилишдан олдин, ҳар бир талаба яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Ўқиш ва ишни бир вақтда эплаш унинг қўлидан келадими, иш туфайли уни ўқишдан ҳайдаб юборишмайдими.

“Менинг касбимда (молия, аудит, баҳолаш) бир вақтда ўқиш ва ишни бир-бирига зарари тегмайдиган қилиб бажариш – жуда мураккаб, чунки иш бутун диққатни талаб қилади. Ундан ташқари шидан кейин қолиш ва хизмат сафарлари ҳам бўлиб туради”, - дейди Клочков.

Ўқиш ва ишни бир вақтда олиб бориш – жуда ноқулай. Ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда қўшимча юклама олиш мумкин, дейди ўзбекистонлик талаба Руфат Гаппаров.

“Мен дам олиш кунлари ишлайман. Мен фақат шундай тарзда ўзимга мос келадиган иш жадвали топа олдим”, - дейди талаба.

Шу билан бир вақтда, кўп ўқитувчилар ишлаётган талабалар муаммоларига тушуниш билан қарашади. Айниқса уларнинг иш  фаолияти мутахассисликлари билан боғлиқ бўлса. Баъзан улар бундай талабаларга бироз енгиллик беришга рози бўладилар. Агар талабада соғлом фикрлаш ва меҳнатсеварлик бўлса, у ҳар доим ўқиш ва иш орасида керакли мувозанатни топа олади.