Путин баёноти: НАТОнинг кенгайиши Россия учун таҳдиддир

НАТОнинг кенгайиши, Россия чегараларида унинг ҳарбий инфратузилмаси ривожи сингари - бу бизнинг мамлакатимиз учун асосий таҳдидлардан биридир", - деди Россия етакчиси.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг РФ чегараларига яқинлашиб келиши мамлакат хавфсизлиги учун таҳдид эканлиги ҳақида баёнот қилди.

НАТО Россияни душман сифатида кўрмайди, деб баёнот қилди Столтенберг

"Ишни бошлашдан аввал, эътиборларингизни шу нарсага қаратмоқчи эдимки, айнан шу кунларда, 3-4 декабрь кунлари НАТО ташкил топганининг 70 йиллигига бағишланган альянс йиғилиши ўтказилмоқда", - деди Путин РФ ҲДФни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда.

Президент альянс СССРга қарши курашиш учун ташкил этилганлиги ҳақида ёдга солди. "Ҳозир Совет Иттифоқи ҳам, Варшава битими ҳам, яъни НАТО ташкил этилганига қарши жавобан тузилган ҳарбий пакт мавжуд эмас. Аммо НАТО нафақат мавжуд, балки ривожланмоқда. У ташкил топган вақтда альянсга 12та давлат кирган бўлса, ҳозирда улар сони 29тага етган, альянс мамлакатлари биргаликдаги ҳарбий ҳаражатлари эса - умумдунёвий ҳарбий ҳаражатлар ҳажмининг 70%дан ортиғини ташкил қилади", - деди у.

Путиннинг таъкидлашича, ўтмишдаги блокларга доир стереотип тарзида фикрлаш самарали қарорларни излаш ва қабул қилиш учун яхши интрумент бўла олмайди. "Бугун биз шундан келиб чиқишимиз шартки, НАТОнинг кенгайиши, Россия чегараларида унинг ҳарбий инфратузилмаси ривожи сингари - бу бизнинг мамлакатимиз учун асосий таҳдидлардан биридир", - деди Россия етакчиси.