НАТО Россияни душман сифатида кўрмайди, деб баёнот қилди Столтенберг

НАТО бош котиби альянс Россияни ўз душмани деб ҳисобламаслигини таъкилаб ўтди. "Биз Россияга бундай таъриф бермаймиз", - деди у тегишли саволга жавоб берар экан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. НАТО Россияни душман сифатида кўрмайди ва умуман ташкилот ҳеч қандай ғанимлар рўйхатига эга эмас, дея баёнот қилди альянс бош котиби Йенс Столтенберг Польшанинг Rzeczpospolita нашрига берган интервьюсида.

Оёғини осмондан қилиш: эксперт “Россия НАТО учун хавф” деган баёнотга изоҳ берди

"Аввало, шунинг қайд этиш лозимки, НАТО ҳеч қандай душманлар рўйхатига эга эмас. Негаки биз бирорта иттифоқдошимизга бирор хатар яқинлашаётганини кўрмаяпмиз", - деди Столтенберг. Унинг сўзларига кўра, альянс ўзини бу сингари рўйхатни шакллантириш хатосидан ҳимоялаши даркор.

"Аксинча, биз хавфсизликнинг тобора ноаниқ бир муҳитини кўрмоқдамиз. Шу боис, биз таъсир салоҳиятимизни ўзгартирмоқдамиз, масалан, кибертаҳдиларга ёки космосга", - деб қўшимча қилди у.

Шу билан бир қаторда, НАТО бош котиби альянс Россияни ўз душмани деб ҳисобламаслигини таъкилаб ўтди. "Биз Россияга бундай таъриф бермаймиз", - деди у тегишли саволга жавоб берар экан.