“China Southern Airlines” самода Буюк ипак йўлини ташкил қилмоқчи

Хитой авиакомпанияси икки мамлакат ўртасида парвозлар ва йўналишлар сонини кўпайтиришни режалаштирмокда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. “China Southern Airlines” самода Буюк ипак йўлини ташкил қилмоқчи. Хитой ва Ўзбекистон авиация бозорида яхши истиқболга эга, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистондан Хитойнинг қўшимча бошқа шаҳарларига учиш йўлга қўйилади

Хитой авиакомпанияси икки мамлакат ўртасида парвозлар ва йўналишлар сонини кўпайтиришни режалаштирмокда. Тахмин қилинишича, ёз ва кузги рейслар учун навигация мавсуми ўзгаргандан сўнг 2020 йил март ойида Тошкент-Пекин рейси янги "Pekin Daxing" халқаро аэропортига кўчирилади.

"China Southern Airlines" Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ва Хитойда энг катта йиллик йўловчилар оқимига эга авиакомпаниядир.