"Болаларни ҳимоялаймиз": Ўзбекистон ўқитувчилар учун лицензия тизимини жорий этмоқчи

Лицензияга эга бўлган ўқитувчиларнинг маошлари бундай ҳужжатга эга бўлмаган мутахассисларга қараганда юқорироқ бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. 2021 1 январ санасидан бошлаб Ўзбекистонда босқичма-босқич ўқитувчиларни лицензиялаш тизими жорий этилади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ёшлар ўқитувчи бўлишни истайди – ХТВ

"Халқ таълими муассасалари раҳбарлари учун даврийлиги 3 йилдан иборат, ўқитувчилар учун даврийлиги 5 йилдан иборат мажбурий касбий лицензиялаш тартиби босқичма-босқич жорий этилиши кўзда тутилган", - деб хабар қилмоқда мухбир.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, олий ўқув юрти дипломига эга мутахассис ҳар доим ҳам мактабда дарс беришга тайёр бўлмайди. Мисол учун, мутахассисда педагогик ва болалар билан ишлаш кўникмаси йўқ. Болалар психологиясини билмайди. Натижада ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида турли низолар келиб чиқмоқда", - деган халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров.

Таъкидланишича, малака тоифаси бўлмаган ўқитувчи касбий лицензия олганидан сўнг унинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга тенглаштирилади.

Лицензиялаш тартиби жорий этиш масаласи малакали, билимли педагогик маҳоратга эга ва психологик билимга эга ўқитувчиларни танлаш имконини беради, деб таъкидлаган ХТВ ходими.

Шунингдек, лицензияга эга бўлган ўқитувчиларнинг маошлари бундай ҳужжатга эга бўлмаган мутахассисларга қараганда юқорироқ бўлиши қўшимча қилинмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон халқ таълими тизимидаги 466 462 нафар ўқитувчидан 3,1 %и олий малака, 14,6 %и биринчи малака, 29,4%и иккинчи малака тоифасига эга.