Анжелина Жолининг қизи жинсини ўзгартиришга қарор қилди

Таниқли Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Пит қизи жинсини ўзгариш учун гормон истеъмол қилишни бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Бутун дунёга машҳур бўлган Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг қизи жинсини ўзгартириш учун гормонли моддаларни истеъмол қилишни бошлади. Бу ҳақда Газета.ru хабар қилди.

Анжелина Жоли ва Бред Питт расман ажрашишди

13 ёшли қизча Шайло ўзини “Жон” деб чақиришни сўрамоқда.

Ўсмир бир неча йиллардан бери эркак кийимларини кийиб, сочларини қисқартирган. Энди бола трансгендерлик томон қатъий қадам ташламоқда.

“У жинсини ўзгартириш учун гормон истеъмол қилишни бошлади”, - дейилган мақолада.

ОАВлар юлдузли жуфтликнинг фарзанди ўз исмини расмий равишда “Жон”га ўзгартирганини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел ойида Ангелина Жоли ва Брэд Питт расман ажрашишганлиги ҳақида хабар берилганди.