Хитой АҚШга кескин санкциялар жорий этди

Америка Қўшма Штатларида Гонконг ҳақида қабул қилинган қонун Хитойда мамлакат ички ишларига аралашиш деб топилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Хитой АҚШга нисбатан янги санкцияларни жорий этди, деб маълум қилди Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин.

Оёғини осмондан қилиш: эксперт “Россия НАТО учун хавф” деган баёнотга изоҳ берди

Вашингтонда Гонконг бўйича қонун имзолангандан кейин Хитой АҚШга нисбатан санкцияларни жорий этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Чуньиннинг сўзларига кўра, АҚШ Хитой норозилигига эътибор бермасан ҳужжат қабул қилди. Бу “халқаро ҳуқуқ нормаларининг асослари ва ҳуқуқларини жиддий бузилиши” бўлди.

“Хитой қатор америка нодавлат ташкилотлари, шу жумладан - NDI, HRW, Freedom House нисбатан санкциялар киритди”, - деб аниқлик киритилди Хитой ТИВда.

Бундан ташқари, Пекинда Гононга ҳарбий кема ва самолётларни келиши ҳақида АҚШ сўровномаларини кўриб чиқиш тўхтатилди.

Ноябр ойи охирида АҚШ Президенти Доналд Трамп Гонконгда демократия ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, Америка раҳбари ушбу ҳужжат "Хитой раиси Си Цзинпин, Хитой ва Гонконг халқига ҳурмат билан" қабул қилинганини таъкидлади.

Кейинчалик Хитой ТИВ АҚШнинг Пекиндаги элчиси Терри Бранстедни чақирди ва имзоланган қонун учун протест билдирди.