ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Ўзбекистон “National Geographic Traveler” журналининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.
Онлайн овоз бериш якунларига кўра, танловнинг “Йил кашфиёти” номинациясида Ўзбекистон 40 фоиз овоз тўплаган. Шунингдек, ушбу номинацияда ғолиблик учун Арманистон, Уммон, Тайвань ҳамда Руминия давлатлари кураш олиб борган.
Мукофотни топшириш маросими Москвада ўтказилди. Мукофот тантанали равишда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовга топширилди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили худди шу танловда Ўзбекистон “Гастрономик туризм” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Divo Eurasia” фото, видео ва анимация III Халқаро туристик фестивалида Ўзбекистон икки номинация бўйича ғолибликни қўлга киритгани хабар қилганган эди.