Туркманистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлади

Ўзбекистонга Туркманистондан 500 кВли ҳаво тармоғи орқали электр энергия импортига старт берилди. Электр энергияси тармоғидаги чекловлар кескин камайиши айтилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси импортига старт берилди, дея ёзади ЎзА.

Туркманистон Ўзбекистонни электр энергияси билан таъминлайди

Таъкидланишича, бу Ўзбекистон энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Туркманистоннинг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика коорпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан эришилган келишувга биноан амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Ўзбекистонни электр энергияси билан таъминлаши хабар қилинган эди.