Тошкент вилоятида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

Қибрай туманида бир оиланинг 16 нафар аъзолари ис газидан заҳарланди. Уларнинг 11 нафари вояга етмаган болалар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Тошкент вилоятида бир оиланинг 16 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса бугун, 01 декабрь куни тахминан соат 05:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани Алишеробод маҳалласидаги уйларнинг бирида содир бўлган. Ис газидан заҳарланганлар шифохонага мурожаат қилганлар.

“Уларнинг орасида 11 нафари вояга етмаган фуқаролар бўлган. Вафот этганлар йўқ”, - дейилади хабарда.

Хабарда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилиши таъкидланган.

Идора шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролардан хонандон ва бошқа бинолардаги газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътоборли бўлишни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини сўраб қолган.