Россия 2020 йилга меҳнат мигрантлари учун квоталар миқдорини эълон қилди

Қонун лойиҳасига кўра, келгуси йилда Россия 105 минг нафар меҳнат мигрантларини жалб қилишни режалаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Россияда 2020 йилга меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун белгиланадиган квоталар тўғрисидаги қонун маъқулланди, деб хабар қилмоқда Россия меҳнат вазирлиги. 

Россия ИИВ депорт қилинган мигрантлар сонини очиқлади

"Ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича учёқлама комиссия йиғилишида 2020 йилга меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун квоталарни белгилаш бўйича қонун лойиҳаси маъқулланди", - дейилади вазирлик хабарида.

Ҳужжатда 2020 йилда Россия меҳнат бозорида чет эллик ишчи кучига бўлган талаб аниқлаштирилган. Келгуси йилда Россия 105 минг меҳнат мигрантларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Бу кўрсаткич эса 2019 йилги эҳтиёжга кўра 72,6%ни ташкил этади, дея аниқлик киритади Меҳнат вазирлиги.