ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Севастопол шаҳрида ФХХ ходимлари Украинага ишлаган россиялик жосус-аёлни қўлга олишди. У давлатга хоинликда айбланмоқда.
ФХХнинг маълумотига кўра, аёлни Украина махсус хизматлари томонидан ёлланганлиги, улар кўрсатмаларига асосан аёл махфий ҳарбий маълумотларни тўплаган.
Давлат Думаси депутати Дмитрий Беликнинг таъкидлашича, қўлга олинган шахс Қора денгиз флотининг давлат хизматчиси бўлган.
Жиноий иш қўзғатилиб, у 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиши мумкин. Ҳозир аёл вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмади.