“Россия томонидан реал таҳдид бор, масалан НАТОга. Россия қадамма-қадам қатъиятлигимизни синамоқда”, - деди Британия мудофаа вазирлиги раҳбари Бен Уоллесс.
Уоллеснинг сўзларига кўра, Россия гибрид уруш усулидан фойдаланган ҳолда, қисман Украинадан шу мақсадда фойдаланмоқда.
Вазир НАТО, Европа иттифоқи ва Five Eyes махсус хизмат ташкилотига кирган давлатларни (АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия) вазиятни назоратга олиш ва “Россияга қатъий зарба бериш”га чақирди.
Бундай сўзларни жиддий қабул қилиш керак эмас, деб ҳисоблайди ҳарбий эксперт, истеъфодаги полковник Виктор Литовкин.
“Бу қироллик мудофаа вазирининг руҳий ҳасталигидан далолат бермоқда. Россия ҳеч кимга таҳдид солмаяпти, у НАТО чегараларига яқинлашмаяпти – бу НАТО Россия чегараларига яқинлашмоқда ва у ерда кўп сонли қўшинларни жойлаштирмоқда. Россия кимгадир таҳдид солмоқда, деган гаплар, - ҳаммасини оёғини осмондан қилишга уриниш. НАТО Югославияни бомбардимон қилди, Ироқ, Афғонистон, Ливияга бостириб кирди. НАТОнинг айрим аъзолари ҳанузгача Сурияда мавжуд, Сурия нефтини ўғирлашмоқда. Россия ҳеч қачон бундай қилмаган ва қилмаяпти. Шунинг учун улар Америка қуролини сотиб олиш пул йиғиш учун Европа аҳолисини қўрқитмоқда, қўрқув муҳитини яратишмоқда – бундай аҳолини бошқариш осонроқ”, - деб таъкидлади Литовкин Sputnik радио эфирида.