Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорлик: Шавкат Мирзиёевнинг 4 ташаббуси

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда иқтисодой ҳамкорликни 4та асосий йўналиш бўйича ривожлантиришни таклиф қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё  давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Шавкат Мирзиёев, хусусан, қўшни давлат раҳбарларига биринчи навбатда иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди. Президент “катта бозор, хом ашёлар заҳираси ва инсон ресурсларига эга бўлган минтақа ичида савдо муносабатларини ривожлантириш, қўшилган қиймат занжирини шакллантиришни" таклиф қилди.

Иккинчи муҳим йўналиш сифатида, минтақада замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини шакллантиришни, транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш тузилишини ва ушбу соҳада битим имзолашни тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди. 

Учинчи ўринда, Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини ошириш ҳамда замонавий энергетика инфратузилмасини яратиш борасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди. 

Тўртинчи навбатда, Ўзбекистон президенти – Марказий Осиёда ягона, кўпчилик танийдиган туризм бренди ташкил қилишни, ушбу мақсадда “Марказий Осиё бўйлаб саёҳат” халқаро туризм конференциясини ўтказиш таклифини билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Ундан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожкистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаевлар иштирок этишди.