ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп кеча 28 ноябрь куни кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Оқ Уй матбуот хизматига асосан.
“Трамп 2,5 соат олдин Афғонистонга қўнди. Бу Шукроналик куни (Thankgiving Day) байрами муносабати билан америка ҳарбийлари хизмати учун миннатдорлик мақсадида уюштирилган сюрпризнинг бир қисми эди....”, - дейилган расмий хабарда.
Шунингдек, Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказган.
Трамп кутилмаганда Афғонистонга келди
© AFP / OLIVIER DOULIERY
Твиттерда пайдо бўлган видеоларга кўра, АҚШ президенти аскарлар ошхонасида бироз “ишлаб” ҳарбийлар билан бирга овқатланган.
Бу АҚШ президентининг Афғонистонга уюштирилган биринчи ташрифи бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан у олдиндан эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам 2014 йилда Афғонистонга ташриф буюрган эди.
Трамп кутилмаганда Афғонистонга келди
© AFP / OLIVIER DOULIERY