Ўзбекистонда “Замонавий мактаб”ларни ташкил этишга 4 трлн сўм сарфланади

Шавкат Мирзиёев “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда 2020-2022 йилларда “Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашга 4,05 трлн. сўм маблағ йўналтирилади. Бу президент имзолаган қарорда кўзда тутилган.

Мирзиёев энг катта бойлиги ҳақида сўз очди

Қарор билан Халқ таълими вазирлигига 2020 йилнинг 1 мартига қадар Қурилиш вазирлиги билан биргаликда хорижий тажриба ва мамлакатнинг табиий иқлим шароитларига мос, экологик тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбалари, энергия тежовчи ҳамда илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларини қўллашни назарда тутувчи “Замонавий мактаб”ларни қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилган.

2020 йил 1 мартдан бошлаб давлат мактабларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш “Замонавий мактаб”ларни қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳалари ва жиҳозлаш меъёрлари асосида амалга оширилади.

Қарор билан, шунингдек, 2020-2022 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини “Замонавий мактаб” талаблари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари ва манзилли дастурлари тасдиқланди.

Мактабдан ташқари таълим: давлат-хусусий шериклик амалда

“Замонавий мактаблар”га қўйиладиган талабларга мос келадиган умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли даражадаги мувофиқлик сертификати берилади.

“Замонавий мактаб” мувофиқлик сертификатига эга бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар ва ўқитувчиларига иш ҳақи ҳамда моддий рағбатлантиришнинг юқори ставкалари қўлланилади.

Умумий ўрта таълим муассасалари “Замонавий мактаб” талаблари асосида баҳоланиб, мувофиқлик сертификатлари берилади.