Трампнинг кучли боксчи кўринишидаги сурати қизғин муҳокама қилинмоқда

Фотошоп ёрдамида АҚШ президенти Дональд Трамп кучли боксчи образида тасвирланди. Ҳозирча суратга президент шарҳ бермади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида кучли боксчи кўринишидаги фото-суратни жойлаштирди.

Фотошоп ёрдамида АҚШ президенти Дональд Трамп бокчи образида тасвирланган. Фотода унинг қўлида бокс қўлқопи, белида чемпион камари кўриш мумкин. Ҳозирча бу суратга президент шарҳ бермади.

Асл суратда боксчи Рокки образида актёр Сильвестер Сталлони тасвирланган.

Cурат остида кўплаб фойдаланувчилар изоҳ ёзишмоқда.