ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Астрахан вилоятидаги “Капустин Яр” полигонидан "Тополь" қитъалараро баллистик ракета учирилди, деб хабар қилди Россия мудофаа вазирлиги. РИА Новости хабарига асосан.
Ракетанинг ўқув-жанговар қисми Қозоғистондаги жойлашган полигонда белгиланган маррани аниқ нишонга олди.
Таъкидланишича, ракета учириш вазифалари тўлиқ бажарилди.
"Тополь" (NATO классификацияси бўйича — "Серп", SS-25 "Sickle") — уч босқичли қитъалараро баллистик ракетаси РТ-2ПМ.
1993 йилдан 2006 йилгача “Плесейц” ва “Свободний” космодромларидан "Старт-1" ракеталари 7 марта учирилган, улардан 6 таси муваффақиятли амалга оширилди.