Россия КХШТ дўстлар даврасини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда – Путин

Бишкекдаги КХШТ саммитида афғон-тожик чегарасини мустаҳкамлаш, ахборот урушларига қарши чоралар ишлаб чиқиш ҳамда ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш масалалари кўриб чиқилди.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Москва КХШТ дўстлар даврасини кенгайтиришга ҳаракат қилади, деди Владимир Путин Бишкекдаги Ала-Арча қароргоҳида бўлиб ўтаётган КХШТ саммитида, РИА Новости хабарига асосан.

Президент айтишига қараганда Россия ўтган йилда бошқа давлатлар учун КХШТда кузатувчи ёки ҳамкор мақомини берувчи ҳужжатларни тасдиқлаган.

“Ушбу ҳужжатлар КХШТнинг барча аъзолари томонидан тасдиқланганидан сўнг, ушбу ташкилотга аъзо бўлишга қизиқаётган давлатлар билан яқин ҳамқорликни йўлга қўйиш учун суҳбат қуриш мумкин бўлади”, - деди Путин.

Бугунги мажлисда шунингдек афғон-тожик чегарасини мустаҳкамлаш, БМТ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги чақириқ ва хавфларга қарши курашиш механизмлари, жумладан ахборот соҳасида ҳам, ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш ва бошқа масалалар қўйилган.  

Эслатиб ўтамиз, КХШТнинг бугунги саммити Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков раислигида бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги саммитга эса Беларус вакили Станислав Зась раислик қилади. Саммитида Россия ва Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон, Беларус ва Арманистон давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.