Равшан Эрматов фаолиятининг энг ёрқин лаҳзалари - фотожамланма

Sputnik

Бироз олдин МДҲ ҳудудида энг машҳур футбол ҳаками - Равшан Эрматов ўзининг 17 йиллик фаолиятини расман якунлагани ҳақида хабар берган эдик. ОФКда ушбу воқеага бағишланган расмий қутлов маросими бўлиб ўтган эди.

Равшан Эрматов  Осиё футбол конфедерациясида 17 мавсум давомида фаолият юритиб, Осиё Чемпионлар Лигасининг бешта финали, тўртта Осиё Кубоги ва учта Жаҳон Чемпионатида ҳакамлик қилган эди.

Равшан Эрматов - ҳакамлик фаолияти давомида ўзининг принчипиал ва хатосиз арбитр сифатида намойиш этди ва ҳурмат қозонди. Халқаро футбол ҳамжамияти Равшан Эрматовни бир неча бор турли унвон ва ёрлиқлар билан мукофотлаган. 

Равшан Эрматовга бир неча ўзига хос рекордлар соҳибидир. Хусусан у 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган ЖЧда энг ёш судья, 2018 йилда ЖЧ ўйинларида энг кўп маротаба ҳакамлик қилган судя, ОФК финалида энг кўп маротаба ҳакамлик қилган судья каби унвонларга сазовор бўлган эди.

Айни дамда Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассосциацияси вице-президенти лавозимида ҳам ишлайди ва футбол ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишда давом этиб келмоқда. 

1 / 21
Равшан Эрматов 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида яхши кайфият билан ҳакамлик қилмоқда
2 / 21
Равшан Эрматов Аргентина ва Германия терма жамоалари ўйинида 2010 йил Жаҳон Чемпионати
3 / 21
Равшан Эрматов, Йоханнесбург 2010 йил
4 / 21
ЖЧ - 2010, Греция - Аргентина Равшан Эрматов юнонистонлик футболчи Костас Катсураниснинг ёнида
5 / 21
Равшан Эрматов Ироқ ярим ҳимоячиси Кусай Мунир билан суҳбатлашмоқда. Қатар, Осиё кубоги, 2011 йил.
6 / 21
Равшан Эрматов Аргентина - Хорватия ўйинида Шиме Врсалькога (Хорватия) сариқ карточка кўрсатмоқда .
7 / 21
Равшан Эрматов ва Лука Модрич. Аргентины - Хорватия ўйинида ҳакамлик қилмоқда. Жаҳон чемпионати 2018 йил, Россия.
8 / 21
Равшан Эрматов сариқ карточка кўрсатмоқда
9 / 21
Равшан Эрматов америкалик футболчи Мэтт Миазгага қизил карточка кўрсатмоқда. Олимпия жамолари орасида футбол баҳси, 2016 йил Техас, АҚШ.
10 / 21
Аргентиналик ҳимоячи Маркос Акуна Равшан Эрматовдан сариқ карточка олмоқда. ЖЧ-2018, Нижний Новгород.
11 / 21
Месси Равшан Эрматов билан суҳбат қилмоқда. ЖЧ-2018 Аргентина - Хорватия матчи.
12 / 21
Мексикалик Хавьер Хернандез Равшан Эрматовга эътироз билдирмоқда. Мексика - Хорватия ўйини ЖЧ-2014, Бразилия.
13 / 21
ЖЧ-2010, Равшан Эрматов Уруғвай ҳимоячиси Максимилиано Перейрага сариқ карточка кўрсатмоқда. Кейптаун.
14 / 21
Бош ҳакам Равшан Эрматов. ЖЧ, Аргентина - Хорватия ўйини.
15 / 21
Равшан Эрматов Марокколик дарвозабон Мунир Эль-Кажуи билан суҳбат қилмоқда. Испании - Марокко ўйини, ЖЧ А-гуруҳи.

16 / 21
Равшан Эрматов Нидерланд футболчиси Арьен Роббен билан суҳбат қилмоқда.
17 / 21
Равшан Эрматов
18 / 21
Равшан Эрматов Аргентины ва Хорватия футболчиларини тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. ЖЧ-2018.
19 / 21
Равшан Эрматов АҚШ Олимпия футбол жамоаси ўйинчиси Лус Гиллга қизил карточка бермоқда.
20 / 21
Равшан Эрматов "Энг яхши футбол ҳаками" совринини олмоқда. Дубай 2015 йил.
21 / 21
Равшан Эрматов