Ўзбекистонда икки юзга яқин ИИВ ходими қайта ўз ишига тикланди

Бугун “Ички ишлар органларининг фуқаро мурожаатлари билан ишлаш фаолияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда таъкидланишича, бугунги кунда ўз ишига қайта тикланган ИИВ ходимлари сони 200 га етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Бугунги кунда ўз ишига қайта тикланган ИИВ ходимлари сони 200 га етди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон ИИВ биринчи марта қозоқ ҳамкасблари билан "нолегал" операциясини ўтказди

Бугун АОКАда “Ички ишлар органларининг фуқаро мурожаатлари билан ишлаш фаолияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ИИВ матбуот котиби Ш.Гиясов, вазирлик мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди. 

“Улар фаолиятида салбий сабаблар аниқланмаган бўлса, ёки оқланган бўлса, уларни қайта тикланиш аризаси кўриб чиқилмоқда. Улар бугунги кунда ИИВ идораси қўйилаётган талабларга жавоб берса ва соғлиги мос келса қайта тикланмоқда”, - деб таъкидлади ИИВ вакили.