ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Елбаси Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот-котиби Айдос Укибай ўзининг Twitter-аккаунтида хабар берган.
Матбуот-котиб маълумотига кўра, Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон пойтахтига президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан йўл олган.
Аэропортда Қозоғистоннинг биринчи президентини протоколга мувофиқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Саммитда минтақанинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Биринчи учрашув 2018 йилнинг 15 март санасида Қозоғистон пойтахтида ўтказилган.