Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар ва уларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Туркманистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи 28 ноябрь куни икки давлат раҳбарларининг учрашуви билан бошланди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар ва уларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик даражасига кўтарилган кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Музокаралар чоғида амалий ҳамкорлик масалаларига, жумладан, ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мирзиёев ва Бердимуҳамедов ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Ҳудудлар ўртасида, шунингдек, маданий-гуманитар соҳада фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши хусусида якдил фикр билдирдилар.