ИИББ совуқда уйсиз қолган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга чақирди

ИИББ совқда қолган уйсиз кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун 102 рақамига қўнғироқ қилишга чақирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан кўчада совуқда қолган уйсиз кишини кўрганда 102 рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришни ва шундай йўл билан унинг ҳаётини сақлаб қолишга чақирди.  

- Кунлар совиб кетди, бундай ҳароратда уйсиз қолган инсон кўчада ҳалок бўлиши ҳеч гап эмас. Буни олиш мақсадида, ИИББ инспекторлари тунги вақтда уйсиз қолган инсонлар қўним топиши мумкин бўлган жойларни, чердак ва ертўлаларни текшириб юришади. Ходимлар топилган барча уйсизларни реабилитация қилиш маркази қошида ташкил этилган тураргоҳга таклиф қилишади, - дейилган хабарда. 

ИИББ совуқда уйсиз қолган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга чақирди

Топилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслардан айримлари дарҳол хизмат автомобилига ўтиради, бошқаларини эса ходимлар уларга яхшиликни раво кўришларига ва бошпана беришларига ишонтиришга тўғри келади.

Марказда уйсизлар шифокор кўригидан ўтадилар, зарур бўлганда уларга тиббий ёрдам кўрсатилади, тоза кийим, иссиқ овқат беришади. Кўплаб уйсизлар учун ИИББ ходимининг келиши хурсандчиликка айланган.

Хабарда айтилишига кўра қилишига кўра 25-ноябрь куни 28 киши, 26 ноябрь куни эса - 24 киши профилактика инспекторлари томонидан Реабилитация марказига олиб келинган.

ИИББ совуқда уйсиз қолган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга чақирди

ИИББ барча фуқаролардан уйсиз қолган шахсларнинг совуқдан ҳалок бўлишини олдини олиш, уларни биргаликда қутқаришга чақиради. Бунинг учун 102 рақамига қўнғироқ қилинса бўлди. Шунингдек уйсизларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ёрдам кўрсатмоқчи бўлган фуқаролар Реабилитация маркази билан боғланишлари мумкин: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3. Телефон: +998983680708, марказ бошлиғи – Душаев Боходир. Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ бошлиғи ўринбосари подполковник Амонов Жафар +998983102901.

ИИББ совуқда уйсиз қолган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга чақирди