КХШТ саммитида иштирок этиш учун президентлар Бишкекка етиб келишди

Россия, Тожикистон, , Беларус, Арманистон ва Қозоғистон президентлари КХШТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка етиб келишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин КХШТ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун бугун тонгда Бишкекка етиб келди. Халқаро “Манас” аэропортида мартабали меҳмонни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков кутиб олди.

КХШТ саммитида иштирок этиш учун президентлар Бишкекка етиб келишди

Бугун Бишкекда КХШТ Кенгаши саммити бўлиб ўтади. Шунингдек саммит доирасида Владмир Путин ва Сооронбай Жээнбековнинг икки томонлама учрашуви ҳам режалаштирилган.

КХШТ саммитида иштирок этиш учун президентлар Бишкекка етиб келишди

Эслатиб ўтамиз, КХШТ саммитида иштирок этиш учун кеча Бишкекка Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Беларус президенти Александр Лукашенко ҳам етиб келишган эди.

КХШТ саммитида иштирок этиш учун президентлар Бишкекка етиб келишди

Қозоғистон президенти Касым-Жомарт Токаев ҳам 27 ноябрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи билан келган эди.   

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига асосан.

КХШТ саммитида иштирок этиш учун президентлар Бишкекка етиб келишди