Эмомали Раҳмон Тошкентга келди

Тожикистон етакчиси Марказий Осиё раҳбарлари иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди. Халқаро аэропортда мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Бишкекдан Тошкентга учиб келди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга келди

Раҳмон бошчилигидаги делегациядан республика бош вазири, ташқи ишлар вазири, халқаро муносабатлар бўйича давлат раҳбари ўринбосари ва бошқа расмий шахслар ўрин олган.

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Тожикистон раҳбарини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Саммитда минтақанинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Сал олдин Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.