Ўзбекистонда цемент заводлари устидан экологик назорат ўрнатилади

Белгиланаётган талаблар бажарилмаган тақдирда, цемент заводларга нисбатан фаолиятини тўхтатишгача бўлган чоралари қўрилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчи заводлар устидан экологик назорат ўрнатилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг "Цемент ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти устидан экологик назоратни кучайтириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб барча цемент ишлаб чиқариш корхоналари атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари ўрнатиши лозим. Улар цемент заводлар маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.

Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, цемент заводларга нисбатан фаолиятини тўхтатишгача бўлган чоралари қўрилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб цемент корхоналарининг барчаси ифлослантириш манбалар мониторинги амалга ошириладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатига мажбурий киритилади.