Ўзбек стартап жамоаси 500 минг $ инвестицияни қўлга киритиши мумкин

IT-Парк технологик паркининг стартап жамоаси ArzonApteka лойиҳаси билан Seedstars халқаро танловининг финалига чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Ўзбекистонлик стартап жамоаси ArzonApteka лойиҳаси билан Seedstars халқаро танловининг финалига чиқди.

Жамоа Нурсултон шаҳрида ривожланаётган бозорлар учун энг нуфузли акселератор халқаро танлови SeedstarsSummitCEE2019ʼнинг навбатдаги саралаш босқичидан ўтди.

Ўзбекистон “Сколково”да ўзининг стартаплари қўллаб-қувватланишига умид қилмоқда

Илгари #Seedstars Tashkent19 ғолиби бўлган стартап-жамоа ArzonApteka лойиҳаси билан Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларининг энг яхши 18 та лойиҳаси саккизлигига кирган эди.

2020 йил 27 март куни ArzonApteka Швейцарияда Seedstars 2020 Глобал Саммитида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этади ва асосий мукофот – $ 500 000 инвестициялари учун курашади.

ArzonApteka – бу Ўзбекистондаги дорихоналарда дори-дармонларни топиш хизмати бўлиб, у дори-дармоннинг нархи ва мавжудлигини, дорихонанинг жойлашган жойи ва рақамини аниқлашга ёрдам беради.