Россия Қирғизистонга икки дона ҳарбий вертолёт ва радиоалоқа станцияни совға қилди

Россия Қирғизистонга икки дона қўпнишонли МИ-8МТ вертолётларини ва П-18 радиоалоқа станцияларни совға қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россия Қирғизистонга икки дона кўпнишонли МИ-8МТ вертолётларини ва П-18 радиоалоқа станцияларни совға қилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Россия Тожикистонга бепул қурол ва ҳарбий техникани тақдим этди

Техникани тақдим этиш тантанали маросими Кантдаги Қирғизистон Қуролли кучлари ҳаво мудофаа кучларининг авиация-техника ҳудудида ўтказилди.

Маросимда Қирғизистон ҚК қўмондонлик штаби бошлиғи муовини Нурлан Чомоев ва Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин нутқ сўзлади.

П-18 радиоалоқа станцияси - ҳаво объектларини аниқлайди ва кузатади, уларнинг координаталарини ўлчаб, қайси давлатга тегишлигини аниқлайди.

Кўпнишонли МИ-8МТ вертолёти зарба бериш, душман отиш жойларини яксон қилиш учун мўлжалланган. Қуруқликдаги қўшинлар, ўқ-дорилар, қурол-яроғларни, юкларни ва дори-дармонларни ташиш, ярадорларни эвакуация қилишда фойдаланиш мумкин.