ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ёшлигида денгизчи ёки учувчи бўлишни орзу қилганини айтди.
“Бошқа ёшлар сингари аввалига турли истакларим бор эди – денгизчи ёки учувчи бўлиш”, - деди давлат раҳбари “Проектория” бутунроссия форум иштирокчиларига.
Унинг сўзларига кўра, у буларнинг барчасини диққат билан кузатган ва ўзини ушбу касбларда тасаввур қилиб кўрган. У тегишли олий ўқув даргоҳларига келиб, четдан одамлар нима қилаётгани, қандай суҳбатлашаётганларини кузатган.
Шунингдек, Путин келажакда касб танлаш бораси мавзусида ота-онаси ва мураббий билан жиддий мунозаралар бўлганини айтди.
Россия етакчиси ўзига ёққан касбни танлаган ёшлар натижага эришиш учун кўп ишлашига тўғри келишига тайёр туришлари лозимлигини таъкидлаган.