Ўзбекистон вакили WASCO федерацияси биринчи вице-президенти этиб сайланди

Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати WASCO федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати WASCO федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Отабек Умаров аралаш жанг санъати ассоциациясининг мақсади ҳақида гапирди

Хабарда айтилишича, шу кунларда Тошкентда таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари ўз якунига етди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бутунжаҳон якка курашлари ва жанг санъати президенти, профессор Жианни Саритцу ҳам иштирок этган. Мусобақалар якунида профессор Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати WASCO федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайлангани ҳақида эълон қилган.

Шунингдек, Саритцу Лазиз Ҳасановга қора белбоғ 9-ДАН соҳибини англатувчи махсус сертификатни ҳам топширган.

Шунингдек, Ғофуржон Абдувалиев Ўзбекистон WASCO федерацияси президенти этиб сайланган.