Тожикистон уламолар кенгаши чегара постдаги ҳужумга муносабат билдирди

Тожикистон уламолар кенгаши тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужумга муносабат билдириб, жангариларнинг ҳаракатини қаттиқ қоралади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Тожикистон уламолар кенгаши тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди.

Идора хабарида ушбу ҳужум жамоатчиликка кучли таъсир кўрсатгани таъкидланган.

Уламолар кенгаши жангарилар қанчалик ёмон маҳлуқлиги, хунрезлик ва фисқ-фасоддан хаста бўлмасликлари ва одамларни ҳамиша қўрқув ва таҳликага солишларини надомат билан қайд этган.

Россия ТИВ “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди

Идора фикрига кўра, “Ишқобод” черага постидаги ҳужум четдан туриб саҳналаштирилган ва улар давлатнинг хорижлик душманлари.

“Маълумки, буларнинг барчаси давлатимизнинг хорижлик душманларининг режалари, улар ўзларининг пинҳоний гумашталари орқали ижро этишган”, - дейилади хабарда.

Хабарда уламолар кенгаши халқни ҳушёрлик ва сергакликни йўқотмасликка чақириши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида 20 та жангарилардан 15 таси ўлдирилган, Тожикистон томонидан эса тўрт киши ҳалок бўлган. Кейинчалик “ИД”* Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Россия ТИВ ушбу ҳужумга муносабат билдириб, бу Афғонистондаги хавфсизлик масаласи алоҳида эътиборни талаб қилишидан дарак беришини таъкидлаган.